Термиз археология музейида “Аёлга эҳтиром” мавзусида тадбир ташкил этилди

...Мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор, уларнингижтимоий ҳаётда фаоллиги ошириш давлат сиёсатининг устувор йўланилишига айланган. Давлатимиз раҳбари ҳақли равишда таъкид этганидек:“Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ. Агар халқимиз биздан рози бўлишини хоҳласак, аввало, мўътабар оналаримиз, опа-сингилларимиз учун муносиб турмуш шароитлари яратишимиз керак. Она рози бўлса, оила рози бўлади, оила рози бўлса, жамият рози бўлади”.
8 март – бутун дунёда кенг нишонланадиган муҳим сана бўлиб, у хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, меҳнати ва фидойилигини эътироф этишга бағишланган байрамдир. Бу кунда аёлларга нисбатан ҳурмат ва меҳр-оқибат янада ёрқин намоён бўлади. Ушбу сана тарихан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, меҳнат шароитлари ва жамиятда тенг имкониятларга эга бўлиши учун олиб борган курашлари билан боғлиқ. Бугунги кунда эса 8 март нафақат тарихий аҳамиятга эга кун, балки аёлларни қадрлаш, уларнинг меҳнатини эътироф этиш ва уларга эҳтиром билдириш байрами сифатида нишонланади.

Шу муносабати билан 2026 йил 5 март куни Термиз археология музейида “Аёлга эҳтиром” мавзусида тадбир ташкил этилди. Байрам тадбирида Бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернати ўқувчилари ҳамда Термиз шаҳридаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳам фаол иштирок этиб, ўзларининг бадиий чиқишлари билан тадбирга алоҳида файз бағишладилар.

Мазкур тадбир музей ходимлари орасида катта таассурот қолдирди ҳамда аёлларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромни яна бир бор намоён этди. Аёл – оила таянчи, жамият тарбиячиси ва келажак авлодни камолга етказувчи буюк шахсдир. Она меҳри, устоз сабри ва аёллар меҳнати жамият тараққиётида беқиёс ўрин тутади.

Шунинг учун ҳам бу байрамда онажонлар, опа-сингиллар, турмуш ўртоқлар ва устозларга алоҳида эътибор қаратилади, уларга гуллар, эзгу тилаклар ва самимий табриклар билдирилади. Тадбир давомида сўзга чиққанлар аёлларнинг оила ва жамиятдаги беқиёс ўрнини алоҳида таъкидлаб, барча хотин-қизларни байрам билан табрикладилар.
8 март – бу нафақат байрам, балки аёлларга бўлган чуқур ҳурмат, миннатдорлик ва эътибор рамзидир. Ушбу қутлуғ сана ҳар бир хонадонга қувонч, меҳр ва бахт олиб кирсин. Барча онахонлар, опа-сингиллар ва қизларни ушбу гўзал байрам билан самимий муборакбод этамиз.
Шерзод Ражабов, Термиз археология музейи ходими



