Жамият

300 минг бошдан ортиқ чорва моллари идентификация қилинди

Мамлакатимизда чорвачилик соҳасини ривожлантириш, ҳайвонларни ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракатини назорат қилиш ҳамда ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 6 августдаги ЎРҚ-1079-сонли «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сонли «Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

  • Хусусан, Сурхондарё вилояти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармасининг туман ва шаҳар инспекциялари томонидан чорва молларини белгиланган тартибда идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва электрон ҳисобини шакллантириш бўйича амалий тадбирлар ташкил этилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунга қадар 300 минг бошдан ортиқ чорва моллари идентификация қилиниб, ВИС-ЧИНОР электрон базасига киритилди. Идентификация ишлари жадаллик билан амалга оширилиши давом этмоқда. Мазкур жараён чорва молларининг ҳар бирини алоҳида ҳисобга олиш, уларнинг келиб чиқиши ва ҳаракатини кузатиб бориш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда ветеринария назорати самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Бошқарма томонидан бу борадаги ишлар изчил давом эттирилиб, чорвачилик соҳасида идентификация ва рўйхатга олиш тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳамроқул Абдурахмонов, Сурхондарё вилояти Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ветеринария йўналиши бўйича ўринбосари

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button