Бу қизиқЖамиятСурхондарё янгиликлари

ФАОЛ ТАДБИРКОР – ЮРТГА МАДАДКОР

Жорий йилнинг 5-декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов раҳбарлигида Термиз тумани “TERMIZ CORGO CENTER” МЧЖда Музработ тумани ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бўйича ўринбосари ҳамда ушбу тумандаги экспортёрлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжалиги раҳбарлари  иштирокида очиқ мулоқот  ўтказилди.

Маълумки юртимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик соҳасига мутлақо янги муҳит, янги нафас ва янгича қарашлар кириб келяпти. Мавжуд ғов ва тўсиқлар олиб ташланмоқда. Очиқ ва дўстона мулоқот чоғида тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятларни янада кенгайтиришга қаратилган бир қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган муҳим йўналишлар  кўрсатиб ўтилди.

Таъкидландики, соҳага оида қонунчиликдаги янгиликларга  кўра, кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида 2024 йилда юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, саралаш, қуритиш, қайта ишлаш ҳамда уларни экспорт қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун тижорат банклари томонидан жами 1,5 триллион сўмгача бўлган миқдорда кредит ресурслари йўналтирилмоқда.  2026 йил 1 январгача маҳаллаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб, фақат маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга сотиш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни ўзини – ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади.

Шунингдек, кун тартибидаги яна бир қатор долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди. Бугунги кунда туманда бўш турган дала четлари, коллектор-дренаж ёқалари, аҳоли томорқаси ва кўп қаватли уйлар атрофларидаги ерлардан самарали фойдаланилиб, ушбу ерларга мевали ва манзарали дарахтлар экиш, кераклиги таъкидлаб ўтилди. Ушбу хайрли ташаббус натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспорт ҳажмининг кўпайишига эришилади. Жаҳон  бозорида маҳсулотларимиз ўз харидорларига эга бўлади. Ички ва ташқи бозорда савдо айланмаси хажми ошади.

Умуман олганда, тадбиркорларга қулай имкониятлар яратилган ва уларнинг муаммоларини тинглаш, ечим топишга алоҳида эътибор қаратилган юртда, албатта, барча соҳалар юксалади. Шу нуқтаи назардан айтганда, очиқ мулоқотда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг тўлақонли ҳаётга тадбиқ этилиши тадбиркорлар сафи янада кенгайтириш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

 Усмон Турапов,  Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button