Жамият

“Олтин чигит” қўшма корхонасида кўргазмали семинар ташкил этилди

Бугунги кунда, сифатли уруғлик чигит тайёрлаш жараёнларининг давлат стандарти талаблари асосида бажарилиши кейинги йил учун юқори унумдорликдаги уруғлик чигит олишга эришиш мумкинлигини кўрсатади. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштириш мақсадида Қумқўрғон туманида жойлашган “Олтин чигит” қўшма корхонасида 2026 йил ҳосили учун уруғлик чигитни қайта ишлаш, туксизлантириш, дорилаш ва лазерли фотосепаратордан ўтказиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди.

Таъкидлаш муҳимки уруғлик чигит ишлаб чиқаришда илғор замонавий технологиялар сифатли уруғлик фондини олиш имконини яратувчи ихтисослаштирилган цехларда қўлланилади. Мазкур семинарда уруғлик чигитни замонавий талаблар асосида туксизлантириш, дорилаш, сифатини ошириш ҳамда лазерли фотосепаратор ускуналаридан ўтказиш жараёнлари амалий тарзда намойиш этилди.

Бу ерда ўрнатилган ушбу “GRO TECH” русумли лазерли  фотосепаратор Хитой давлатидан келтирилган бўлиб, уруғлик чигитни саралашда ўта муҳим бўлган босқични амалга оширади. Зеро, уруғлик чигит ишлаб чиқаришда илғор замонавий технологиялар сифатли уруғлик фондини олиш имконини яратувчи ихтисослаштирилган цехларда қўлланилади. Технологиянинг номукаммаллиги, машиналарнинг эскирган ва техник даражасининг пастлиги, технологик қайта ишлаш қоидаларига риоя этмаслик эса экиш сифатининг пасайишига, уруғларнинг катта миқдорда йўқотилишига олиб келади.

Уруғлик чигит тайёрлашнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш учун янги замонавий технологияларни танлаш нафақат уруғлик чигит етиштирувчи кластер хўжаликлари мутахассисларини, балки уларнинг фаолияти уруғлик чигит ишлаб чиқарувчилар ва тузилмаларда ҳам қизиқиш ўйғотди. Мазкур лазерли фотосепаратор пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришдаги энг муҳим жараёнларни амалга ошириш билан аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Туксизлантириш ва дорилаш ишлари соҳа ҳодимларидан жиддий масъулиятни талаб қилади. Шунингдек, унувчанлик, ифлослик, намлик ва механик шикастланганлик каби табиий кўрсаткичлари давлат стандартлари талабларига мос бўлиши керак.  Кўргазмали семинарда шу ҳақида батавфсил маълумотлар берилди.  Шунингдек, юқори ҳосилдорликни таъминлашда сифатли уруғликнинг аҳамияти, агротехник талаблар ва инновацион технологиялардан фойдаланиш масалалари юзасидан атрофлича тушунтиришлар берилди. 

Бир сўз билан айтганда мазкур кўргазмали семинарда уруғлик чигит тайёлаш технологик жараёнларини ўрганиш ва таҳлил қилиш масалалари муҳокама этилди.

Усмон Туропов, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button