Жамият
«Халқ ва армия-бир тану бир жон» тадбирлари давом этмоқда

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигининг само лочинлари «Халқ ва армия-бир тану бир жон» деган улуғвор ғоя остида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани Хуфар маҳалласи фуқароларини тоза ичимлик суви билан таъминлашда ўз ҳиссасини қўшишмоқда.

Хусусан, туман марказидан 40 км узоқликда жойлашган мазкур маҳаллага ичимлик суви тортиш учун керакли бўлган маҳсулотлар денгиз сатҳидан 1500 метр баландликга ҳаво йўли орқали етказиб берилди.

Ҳарбий авиация нафақат мамлакат тинчлиги ва осойишталигини самодан туриб таъминлашда, балки халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун ҳам ўз хизматини сидқидилдан бажариб келмоқда.



