ЖамиятҚишлоқ хўжалиги

Вилоят раҳбари кооперативлар фаолияти билан танишди

Шеробод туманида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Унда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш, тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Унда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарининг ўринбосари, Республика Ишчи гуруҳ раҳбари Б.Ҳамраев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов ва бир қатор соҳага алоқадор ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этди. Жараёнларда  қишлоқ хўжалиги кооперативлари фаолияти, тайёр маҳсулотларни йиғиш ва экспортга йўналтириш, боғдорчиликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда боғ меваларини йиғиш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга ихтисослашган марказлар ташкил этиш бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Таъкидландики, бугун вилоятда аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб экспортга тайёрлаш бўйича 20 та копперативлар ташкил этилган.  Вилоят раҳбари мазкур копператив раҳбарлари билан суҳбат ўтказди.

Тадбирда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси раҳбари Усмон Янгибоевич Туропов томонидан соҳадаги яратилаётган имкониятлар, тақдим этилаётган имтиёз ва енгилликлар юзасидан ҳам маълумотлар берилди. Айнан ПҚ-136 III–боб 5-бандининг а-кичик бандига асосан  2025-2026 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини аҳоли томорқалари, деҳқон ва фермер хўжаликларидан йиғиб, саралаб замонавий қадоқлаб шартнома асосида реализатция қилган қишлоқ хўжалиги кооперативларига қадоқ харажатларининг  25 фоизи, бироқ ҳар бир қадоқ учун уч минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан Давлат бюджети параметрларида Савдога кўмаклашиш жамғармаси учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Маълумки бундан бундан бир неча йиллар олдин фермерлар ўзлари етиштирган маҳсулотларини  қайта ишлаш имкониятларига эга эмас эдилар. Эндиликда бу жараён ҳудудларда яхшигина иш беради.  Кооперативлар ўз фаолиятларининг ҳуқуқий меъёрлар доирасида   бемалол   давом эттиришаяпти.   Яна бир муҳим жиҳат копперативлар аъзолари  сонидан қатъий назар маҳсулотларни сифатли тайёрлаш  ва экспортга йўналтириш бўйича  “Edukarantin.uz.” ахборот тизими орқали ўқиши ва сертификатга эга бўлиш зарурлиги ҳамда “Agroko`makchi” мобил иловасида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар рейтинг тизими орқали фаолият баҳоланиб бориши ҳақида вилоятда бўлиб турган Ишчи гуруҳ  раҳбари Б.Ҳамраев батафсил тушунчалар бериб ўтди.         Бу борада тажрибага ва ютуқларга эришиб келаётган тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган “SURXON QO’GOZ ISHLAB CHIQARISH” МЧЖ томонидан мева маҳсулотларини қадоқлаш учун замонавий қадоқ ишлаб чиқаришни ташкил қилинаётганлиги, олма, гилос, анор,узум,ўрик,қовун, тарвуз, шафтоли, лимон, қулупнай, ёнғоқ каби 150 минг тонна маҳсулотлар маҳаллий ва хориж бозорларга йўналтиришни ўз олдига мақсад қилган  слайдлар орқали намойиш этилди. Мазкур лойиҳанинг қиймати 1020 минг доллар бўлиб, йилига 30 миллион дона қадоқ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Семинарда  «Rasulov Toji» MCHJ томонидан умумий қиймати 1 миллион АҚШ доллари бўлган агрологистика маркази қурилишига тамал тоши қўйилди  ҳамда логистика ва қадоқлаш лойиҳалари тақдимоти ҳам иштирокчиларга намойиш этилди.

Ташкил этилган бу каби ўқув-амалий семинарлар қишлоқ хўжалигини янги босқичга кўталишида муҳим аҳамият касб этади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button