Сурхондарёда дефолация тадбирлари қай тарзда олиб борилаётганлиги ўрганилди

Ғўзани ўз вақтида ва сифатли дефолиация қилиш, далаларни пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олишга тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш бугуннинг энг долзарб вазифалардан бири.
- Сурхондарё вилоятида 2025-йил ҳосили учун 62850 гектар майдонда ғўза экилган бўлиб, 55239 гектар майдони дефолиация қилиниши режалаштирилган. Мавсумнинг энг долзарб ва кечиктириб бўлмас агротехник тадбирларини боришини ўрганиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи раҳбари Б.Ҳамроев ва бир қатор мутахассислар воҳа туманларида бўлишди. Хусусан, Жарқўрғон тумани Исмоилтепа СИУ ҳудудидаги «Абдураҳмон» ва «Жарқўрғон» фермер хўжаликлари ғўза далаларида дефолация тадбирларининг ўз вақтида сифатли ўтказилиши ва дефолантларнинг самарадорлиги бўйича ўрганиш жараёнлари олиб борилди. Бу борадаги ишлар атрофлича тахлил қилинди.

Шунингдек, дефолиация тадбирларини амалга ошириш учун талаб этиладиган дефолиант заҳираси пахтачилик кластерлари ҳамда фермер хўжаликлари томонидан тўлиқ яратилганганлиги айтиб ўтилди. Таъкидландики, дефолиация тадбирларида қатнашадиган 257 та ОВХ пуркагичлари тўлиқ таъмирланиб, 138 та отрядлар ташкил этилиб, белгиланган режага асосан дефолиация тадбирлари амалга оширилмоқда.

Шу билан бир қаторда долзарб агротехник тадбирларни бажарилиши тахлил қилинганда бугунги кунда, вилоят бўйича 51153 гектар ёки 93 % майдонда дефолация тадбирлари бажарилган бўлса, 4086 гектарда ўтказилмаган. Бугун Ишчи гуруҳ аъзолари Ангор ва Термиз туманларида бўлиб, ўрганишларни давом эттирди.
- Аниқландики, Ангор туманидаги “Замин Ангор кластер” МЧЖнинг 3681 гектар дефолация қилинадиган майдони бўлиб, шундан 61 гектар ғўза майдонларида дефолиация ишлари олиб борилмаган. “Ш.Рашидов” ҳудудида 22 гектар, “Мустақиллик” ҳудудида 14 гектар, “Қорасув” ҳудудида 25 гектар ғўза майдонларда дефолиация қилинмаган.
- Термиз тумани мисолида ўрганишларда ҳам айрим камчиликларга йўл қўйилганлиги кўрсиатиб ўтилди. Жумладан, “Сурхон Намуна” ҳудудидаги “Боғли Термиз” фермер хўжалиги 12 гектар, “Инобадбегим Намуна” фермер хўжалиги 5,6 гектар, “Йўлдош хожи ўғли Достон” МЧЖ 20 гектар, “Сурхон Янгиариқ” ҳудудидаги “Нурасад Янгиариқ” фермер хўжалиги 10 гектар, “Амударё Гулбаҳор” ҳудудида “Термиз Жайхун Кластр” МЧЖда 20 гектар майдонда дефолация тадбирлари бажарилмаган.
Дефолация тадбирлари ўтказилмаган майдонда пахтанинг очилишига қараб, мутахассисларининг хулосалари асосида ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.
Хислат Чориев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари



