Жамият

НАВБАТДАГИ СИЁСИЙ-МАЪРИФИЙ ЎҚИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўқув соати давомида Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юрт равнақи йўлида олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий жараёнлари билан атрофлича танишдилар.

Маълумки, бугун Ўзбекистонда давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик онгида давлат хизмати муносабатлари ва уларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида янги тасаввурлар шаклланиб бормокда. Давлат хизматчисининг Ватан олдидаги масъулияти, халққа хизмат қилишнинг биринчи даражали бурч экани, ўз эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини амалда кўрсатиб бериш каби мезонлар устуворлик касб этмоқда.

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон ва хорижда содир бўлаётган муҳим янгиликлардан хабардор бўлишди. Унда юртимизда ҳамда хорижда рўй бераётган аҳамиятга молик воқеалар тафсилоти, мутолаа вақти рукни, ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти), маънавий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, маҳаллаларда олиб борилаётган амалий ишлар, маданий ҳордиқ чиқариш учун қулай манзилгоҳлар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button