Жамият
АОКА фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилади.
Шавкат Мирзиёевнинг «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти тугатилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
Унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилади.
Фармон билан давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилиши кўзда тутилган.
«Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ ушбу фармон билан Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилганди.



