Жамият

Савдо кўлами янада яхшиланмоқда

“Термиз Халқаро савдо маркази” МЧЖда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори Иброхим Кенжабоевич Эргашев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Янгибоевич Турапов, вилоят Божхона бошқармаси мутасаддилари ҳамкорлигида  мамлакат  импорт-экспорт салоҳиятини янада ошириш, “Термиз Халқаро савдо маркази” МЧЖда савдо кўламини яхшилаш, жумладан ўсимликлар карантини соҳасида ҳам экспортёр тадбиркорлар учун яратилаётган имконият ва имтиёзлар, ечимини кутаётган масалалар хусусида мулоқот бўлиб  ўтди.

Қайд этилдики,  Термиз халқаро савдо маркази  қулай ишбилармонлик муҳити ва логистикани яратиш, маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш ва тадбиркорлар учун зарур шароит яратиш мақсадида  барпо этилган. Марказ минтақада савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб улгурди.

Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган “ONE SECOND” “SHAHOB STAR”,  “EXPORT IMPORT ESTOFA BUSINESS”  МЧЖ да фаолият юритаётган экспортёр корхона вакиллари хорижга маҳсулот чиқариш, чегара божхона пости ва ўсимликлар карантин чегара масканларидаги тартиб – тамойиллар ҳақида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди.

Агентлик раҳбари  томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудини зарарли ва бошқа хавфли зараркунандалардан сақлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларнинг экспортбоплигини кучайтириш мақсадида хорижга экспорт қилинувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун қатор қулайликлар яратилганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Республика ҳудудига олиб кирилувчи импорт маҳсулотларининг сифати, фитосанитар ҳолати юзасидан тегишли тартибда назорат кучайтирилганлиги ҳам айтиб ўтилди. Билдирилган барча таклиф ва муаммолар юзасидан агентлик директори И.К.Эргашев аниқ ечим ва ўз таклифларини билдириб ўтди.

Усмон Турапов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button