Жамият

“ГУЛБАҲОР” ЎКЧМда иш қизғин

Мамлакатимизда ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, соҳага илм-фан янгиликлари, халқаро амалиёт ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми ва географиясини янада кенгайтириш, уларни етиштириш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорларга экспорт жараёнларини соддалаштирилаётганлиги,  яратилаётган имконият ва имтиёзлар қўл келмоқда. Бу ўз ўрнида воҳанинг экспорт ҳажмини оширишга қаратилган муҳим қадам бўлиб, тадбиркорлар учун амалий маълумотлар олиш ва ўзаро алоқаларни кенгайтириш имкониятини яратди.

Бу борада бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонунига асосан олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ва транзит тарзида олиб ўтилаётган карантин остидаги маҳсулот ўсимликлар карантини объектларидан холи бўлиши ҳамда унинг ҳар бир туркуми фитосанитария сертификатларининг асл нусхалари билан таъминланган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси ҳудудини зарарли ва бошқа хавфли зараркунандалардан сақлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларнинг экспортбоплигини кучайтириш мақсадида хорижга экспорт қилинувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун қатор қулайликлар яратилмоқда. Шу билан бирга, Республика ҳудудига олиб кирилувчи импорт маҳсулотларининг сифати, фитосанитар ҳолати юзасидан тегишли тартибда назорат кучайтирилган. Қонунда кўрсатиб ўтилган яна бир муҳим жиҳат шуки, Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, туманлар, шаҳарлар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портларидаги, почтамтлардаги ва шосселардаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари, ўсимликлар карантини бўйича илмий марказ, марказий ва вилоят карантин лабораториялари ҳамда карантин остидаги ўта хавфли зарарли объектларга қарши курашувчи ихтисослашган фумигация отрядлари амалга оширади.

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасига қарашли  Термиз тумани  “Гулбаҳор” ЎКЧМда ҳам бу борада ишлар қизғин давом тмоқда, давлат хизмати намунали тарзда амалга оширилмоқда. Бу ерда карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, олиб чиқилаётганда ва транзит тарзида олиб ўтилаётганда ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талабларига риоя қилиниши кераклиги назорат қилинган. Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши кўрсатилиб, ўз вақтида тегишли хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  бошқармаси ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button