Жамият

ЭНГ ЙИРИК ЭКОЛОГИК АКЦИЯ

Атроф-муҳит муҳофазаси ниҳоятда муҳим. Яшаш учун табиатни асрашимиз, табиий ресурсларни оқилона бошқаришимиз, улардан тежамкорлик билан фойдаланишимиз зарур. Шунингдек, бугунги кунда ер шаридаги кўплаб экотизимлар захираси деярли буткул тугаб, ортга қайтариб бўлмайдиган даражага юз тутган, боз устига аҳоли нуфуси ўсиб бораётган, иқтисодий тараққиётга эҳтиёж кун сайин ортаётган вазиятда атроф муҳитни сақлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа саналади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2025-йил  25-мартдаги №15-604–сонли топшириқ  хатига асосан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган муҳим саналар бўйича ўтказиладиган тадбирлар календарь режасининг 5-бандига мувофиқ, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида ҳам жорий йилнинг 26 март куни республика бўйлаб “Сайёрамиз соати” республика акцияси асосида 26 март куни соат 11-00 дан 12-00 га қадар электр энергияси ва табий газ тармоқдан узилиб, ушбу тадбирда фаол иштирок этилгиш муҳимлиги кенг муҳокама қилинди. Шу ўринда акция доирасида барча давлат органлари ва ташкилотларида электр энергияси билан ишлайдиган техникалар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва унинг ҳудудий корхона ва филиаллари томонидан тармоқдан узилмаслиги ҳам маълум қилинди. Мазкур акцияни барча давлат органлари ва ташкилотлари ихтиёрий равишда амалга оширишлари мумкинлиги таъкидланди.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button