Жамият

МАЪНАВИЯТ САБОҚЛАРИ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ  ЭТИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ

Инсоният мавжудлигининг муҳим шартларидан бири-бола тарбияси ҳисобланганлиги боис, у дунёга келмасидан олдин тарбиявий тадбирлар бошлаб юборилади. Бу борада ота-оналарнинг болаларга нисбатан бўлган муносабатининг икки асосий хусусияти, яъни ота-оналик муҳаббати ва ижтимоий бурч нуктаи назаридан белгиланади. Инсонпарвар жамиятда бу хусусиятлар бир-бирига зид келмайди. Оилада соғлом муҳитни юксалтириш,аждодларимизнинг оила масаласидаги қадриятларини тарғиб қилиш максадида юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси, уларнинг  маънавий оламига эътибор қаратилиб, келажакда яхши мутахассис бўлиши, бўш вактини мазмунли ўтказиши кабилар юзасидан жамият ҳаётида ёшларга оид ижобий ишлар амалга оширилмокда. Замонавий ҳаётни бугун илм-маърифат ва таълимнинг тараққиётисиз тасаввур этиб бўлмайди, инсоният фан ўқи атрофида айланаётгандек гўё. Жаҳоннинг етакчи давлатларида таълимни ривожлантириш биринчи галдаги вазифа сифатида белгиланиши ҳам бежиз эмас. Негаки, мамлакатнинг келгуси равнақи айнан шу соҳада қўлга киритган ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда ўсиб бораётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбия шакллари ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган мактабгача таълимнинг самарали тизимини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларида эса, тарбия объекти алоҳида ҳусусиятларга эга. Улар – ижтимоий муносабатларга энди киришаётган, табиат, жамиятга, Ватанга, тарихга, ўз-ўзига муносабатлари тўлиқ англанмаган болалардир. Шу сабабли мактабгача таълим ташкилотларида “маънавий-маърифий ишлар тизими”ни мактабгача таълим ташкилотларида тарбиявий ишлар тизимининг ғоявий бойитилган синоними сифатида тушуниш мумкин. Мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий ишларнинг амалий-педагогик мақсади – бу мактабгача ёшдаги болаларда маънавий маданиятни шакллантиришдир. Маънавий-маърифий ишлар натижаси боланинг маънавий маданияти ва унинг таркибий қисмларига педагогик таъсирининг самарали етиб боришига боғлиқ. мактабгача таълим ташкилотларида ўтказилаётган тарбиявий тадбирлар, мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-аҳлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашда таълим-тарбия тизимининг муҳим қисмидир. Мактабгача таълим ёшдаги болаларида маънавий маданиятни шакллантиришнинг амалий аҳволини ўрганиш бу соҳани такомиллаштириш учун бой имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.

Мактабгача таълим тизими узлуксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий  бўғини дея эътироф этилди. Фарзандларининг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол англаган Президентимиз эса ушбу тармоқ ривожига кечиктириб бўлмас масала сифатида эътибор қаратмоқда.  Миллий тарбиямиз, Унсур Ул Маолий Кайковус, Юсуф Хос Ҳожиб, Абу Райҳон Беруний, Имом Бухорий, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Абу Наср Фаробий, Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат каби улуғ мутафаккирларимизнинг маънавий-илмий меросига асосланган. Айни вақтда дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибасида синовдан ўтган замонавий тарбия технологияларидан фойдаланиш замон билан ҳамнафаслигига хизмат қилади.

Ватанга садоқат, тадбиркорлик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик болаликдан бошлаб босқичма-босқич ривожлантириб борилади. Вояга етган ўғил-қизларимиз мустақил ҳаётга ана шу фазилатлари билан кириб борадилар. Бу фазилатлари уларнинг ўзларини ҳам, халқимизни ҳам бахтли, фаровон қилади.

Хайринисо  Чориева, Термиз шаҳар 22 ДТТ тарбиячиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button