ЖамиятСурхондарё янгиликлари

Ҳамкорлик учрашуви ўтказилди

Мулоқот

Мамлакат манфаатларига зид бўлмаган ҳолда минтақалараро интеграция жараёнлари масаласида ҳамкор давлатлар таклифларини доимий ўрганиб бориш давр талаби ҳисобланади.  “Термиз Халқаро савдо маркази” МЧЖда бўлиб ўтган учрашувда  Ўзбекистон ва Афғонистон  тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, яқин келажакдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини батафсил муҳокама қилинди. Унда  Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов, вилоят Божхона бошқармаси, вилоят ИИБ ва бир қатор алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳамда вакиллари  иштирок этди.

Афғонистон давлати расмийлари билан  ҳар икки давлат ўртасида импорт-экспорт салоҳиятини янада ошириш, “Термиз Халқаро савдо маркази” МЧЖда савдо кўламини янада яхшилаш масалалари ўрганилди.

Мулоқотда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Турапов “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва  қонунга  киритилган сўнгги ўзгартиришлар ҳақида тўхталиб, хорижий ишбилармон доира вакилларининг саволларига атрофлича жавоб берди.  Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон давлатлари тадбиркорлари учун муаммоли масалалар шу жойнинг ўзида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этиш юзасидан келишиб олинди.  Бу каби ҳамкорликдаги учрашувлар  озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, соҳага инвестиция маблағларини жалб қилиш ва маҳсулотлар экспорт  фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда  импорт кўламини кенгайтиришга ҳам хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлди.

Шунингдек, икки қўшни  мамлакат тадбиркорлари таклифларини ўрганиш, ҳамкорликни янада  кенгайтириш масаласида  комиссия тузиш таклифи кўриб чиқилиши баробарида рақобат кучайиб бораётган айни пайтда маҳсулотлар сифатини ошириш ва таннархини тушириш муҳимлиги қайд этилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button