“Тут парвонаси” зараркунандасига қарши кураш давом этаётир

Жорий йилда “Пилачиликнинг асосий озуқ базасини камайиб кетиш хавфини олдини олиш, келгуси йил ҳосили учун мазкур йилда тут парвонасига қарши кураш чора-тадбиларини ўз вақтида самарали ва сифатли ташкил этиш ва ўтказилишини таминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг “2024-йил мавсумида тут парвонасига қарши кураш тадбирларни ўтказиш тўғрисида”ги 2024-йил 21-июндаги №-131 б сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хизмат томонидан вилоятимиздаги мавжуд баланд танали ва тутзорлар жойлашган контурлар бўйича хариталар ва дислокациялар тузилган.

Сурхондарё вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати томонидан 19 отряд шаклантирилиб “тут парвонаси” зараркунандасига қарши кимёвий кураш ишларида 16 тa OVX-600, 12 ta VP-1 пуркагичлари, 3 та Боғ пуркагичлари ўрнатилган Isuzu Pikap автомашиналари жалб этилиб жами 31 та техника кимёвий қарши кураш ишларига жалб этилган.

Ўтган 2023-йилнинг кеч кузги ва жорий йил эрта баҳорги кузатув натижаларига кўра, 2024 йтл вилоят худудларида “Тут парвонаси” зараркунандаларига қарши 10420 минг дона якка танали ва 3760,9 гектар тутзорларда кимёвий қарши курашиш ишлари бажарилиши башорат қилинган. Ҳозирги кунга келиб вилоятимизнинг барча туманларида “Тут парвонаси” зараркундасига қарши кимёвий қарши кураш ишлари ташкилаштирилган. Бугунги кунда “тут парвонаси” зараркунандасига қарши кимёвий ишловларни олиб бориш учун таркиби (Imidoklaprid-Lyambda-sigalotrin) бўлган Antikolarad maks препатидан фодаланиланиб, қарши кураш ишлари олиб борилмоқда.
Хизмат мутахассислари томонидан вилоятимиз ҳудудларида 3439,9 минг дона баланд танали тутларда кузатув назорат ишлари ўтказилиб, шундан 2412,28 минг дона тутларда “тут парвонаси” зараркунандаси билан зарарланганлиги аниқланганлигини айтиб ўтиш жоиз. Ушбу зараркунана билан кучли зарарланган 1887,4 минг якка танали тутларга ўз вақтида кимёвий қарши кураш ишлари олиб борилиб, пилла озуқаси бўлган мавжуд баланд танали тутлар ва тутзорлар ҳолати яхшиланди. Бугунги кунда воҳа бўйлаб назорат ишлари давом этаётир.
Ўткирбек Абдураҳмонов, Сурхондарё вилоят Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати штаб бошлиғи



