«Юксалиш” ҳаракати Латвия Республикаси билан ҳамкорликда янги лойиҳани амалга оширмоқда

«Юксалиш” ҳаракати Латвия маҳаллий бошқарув органлари ассоциацияси билан ҳамкорликда Латвия ташки ишлар вазирлигининг молиявий кумагида “Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мослашиш бўйича барқарор сиёсатни ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

Лойиҳа мақсади – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари салоҳиятини кучайтириш, иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш ва уларни қарорлар қабул қилиш жараёнларига жалб этишдан иборат.

Жорий йилнинг 10-14 июнь кунлари лойиҳа доирасида ҳаракат ходимлари, Бухоро вилояти ҳокимлиги мутахассислари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги яшил трансформация ва иқлим ўзгаришига мослашиш миллий маркази вакиллари ҳамда лойиҳа экспертларидан иборат бўлган делегация Латвия Республикасига ташрифи амалга оширилди.

Ташрифдан кўзлаган асосий мақсад Латвия Республикасининг иқлим ўзгариши ходисалари ва унинг салбий оқибатларини ўрганиш бўлиб, иқлим ўзгаришини олдини олиш ва унга мослашиш бўйича илғор тажрибаларини ўрганиш ва юртимизда тадбиқ қилиш масалалари мухокама қилинди.

Ташриф доирасида делегация Латвия Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирилиги, Иқлим ва энергетика вазирлиги, Маҳаллий ҳокимиятлар ассоциацияси, Елгава Думаси ва бошқа ташкилотлари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказди.Икки томонлама учраушувлар якунлари бўйича қатор келишувлар амалга оширилди.
Гулмира Амирова, Юксалиш ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари



