ЖамиятСурхондарё янгиликлари

ТИФ МАСКАНЛАРИДА ИЖАРАГА ОЛИНГАН БИНОЛАР ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ  

Маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар базасини таъминлаш орқали электрон ташқи савдо майдончаларини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро  тижорат майдончаларига кириш учун ёрдам кўрсатишни давр талаб этмоқда. Шу билан бир қаторда экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ўрганиш борасида  тизим йўлга қўйилган.  Маълумки,  қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш  ҳамда мева-сабзавот  маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорти билан шуғулланадиган корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан тезкор чораларни кўриш мақсадида ҳудудларда  тадбиркорлик субъектларига қулай биноларда “Худудий штаблар”ни ташкил этиш топшириғи бўйича “Худудий штаблар” иш фаолияти йўлга қўйилган. Бу борада Сурхон воҳасида ҳам иш жадал суратларда бошлаб юборилган.

Бугун хабар берганимиздек, Cурхондарё вилояти  “Марказий экспорт штаби”да амалга оширилаётган ишларнинг бориши ўрганилди. Унда Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги Ташқи карантин назорати бўлим бошлиғи ўринбосари Ғ.Ражабов, Ўзбекистон республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Молия-иқтисод ва бухгалтерия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуриддинов ва “Марказий экспорт штаби” аъзолари иштирок этди. Улар Сурхондарё вилояти   Ташки карантин давлат  инспекторларининг ТИФ масканларидаги   иш фаолияти, ТИФ масканларини ижарага олинган бинолар ҳолати билан танишди.

Ишчи гуруҳ вакиллари Жарқўрғон ва Денов ТИФ ҳамда “Термиз” халқаро савдо марказларида бўлишди. Жараёнда  штаб учун ажратилган хоналар, камера ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланганлик қай даражада ташкил этилганлиги, экспорт ва импорт қилувчи корхоналар учун яратилган имкониятлар кўлами  ўрганилди. Вилоятдаги мавжуд омборхоналарда сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам  кўздан кечирилди. Бугун бу ерда иш ҳар қачонгидан қизғин тус олган.

Ўз ўрнида  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилувчи корхона вакиллари ҳам   яратилган шарт-шароитлардан мамнунлигини таъкидлашди. Ҳар бир терминал кўздан кечирилди. Мутассадиларга бажарилиши керак бўлган вазифалар  юклатилди.

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button