Жамият

“МАРКАЗИЙ ЭКСПОРТ ШТАБИ”ДА ИШЛАР ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

 Юртимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш  ҳамда мева-сабзавот  маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорти билан шуғулланадиган корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан тезкор чораларни кўриш мақсадида ҳудудларда  тадбиркорлик субъектларига қулай биноларда “Худудий штаблар”ни ташкил этиш топшириғи бўйича “Худудий штаблар” иш фаолияти йўлга қўйилган. Бу борада Сурхондарё вилоятида ҳам иш жадал суратларда бошлаб юборилган.

Бугун Cурхондарё вилояти  “Марказий Экспорт штаби”да амалга оширилаётган ишларнинг бориши тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги Ташқи карантин назорати бўлим бошлиғи ўринбосари Ғ.Ражабов, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Молия-иқтисод ва бухгалтерия бошқармаси бошлиғи Ж.Нуриддинов ва “Марказий Экспорт штаби” аъзолари, Марказий банк ҳудудий бошқармаси,  Вилоят Давлат солиқ бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси вилоят бошқармаси вакиллари, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари ҳамда бир қатор алоқадор корхона ва ташкилотлар  мутасаддилари иштирок этди.

Йиғилишни  Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси экспорт салоҳиятини ошириш бўлими бошлиғи, “Марказий Экспорт штаби” раҳбари М.Панжиев очиб, “Марказий Экспорт штаби”да вилоят ташкилоти раҳбарлари ва уларнинг экспортга масъул ҳодимларидан иборат 9 нафар малакали мутахассислари фаолияти йўлга қўйилганлигини айтиб ўтди. Таъкидландики, “Марказий Экспорт штаби”га алоҳида хона ажратилиб,  камера ва бошқа керакли жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, экспорт ва импорт қилувчи корхоналар рўйхатлари шакллантирилган. Вилоятдаги мавжуд омборхоналарда сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотлар жамланган. Далада ва улгуржи бозорлардаги нархлар тўғрисидаги  маълумотлар ҳам ўз вақтида  Агентликга тақдим этиб борилмоқда. Шунингдек, барча умумлаштирилган таҳлилий маълумотлар экспортчи корхоналарига тизимли етказиб бориш йўлга қўйилган.

Маълумот ўрнида келтирилдики, республикамизда озиқ-овқат ва мева-сабзавот экспорт прогноз кўрсаткичлари  3,5 млрд. долл. этиб белгиланган бўлиб, шундан 2,5 млрд долл. мева-сабзавот, 1,0 млрд. озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этади. Бугунги кунда олиб борилаётган барча сайъи-ҳаракатлар шу мақсадга қаратилганлиги таъкидланди. Йиғилишда Cурхондарё вилояти “Марказий Экспорт штаби” томонидан мутасаддиларга мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва экспорти билан шуғулланадиган корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар юзасидан тезкор чораларни кўриш ҳамда маълумотларни мунтазам равишда “Марказий экспорт штаби”га киритиб бориш, вилоятни барча туман ва шаҳарларидаги  омборхоналарида мавжуд экспортбоп қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари тўғрисида маълумотларни ҳар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Марказий экспорт штаби”га электрон ва тасдиқланган ҳолда тақдим этиб бориш, вилоят ҳудудларидаги улгуржи бозорларда сотилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари “Марказий экспорт штаби”га тақдим этиб бориш,  етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг кийинги 20 кунлик муддатда пишиб етиладиган маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни ҳар ҳафтанинг жума куни “Марказий экспорт штаби”га электрон ва тасдиқланган ҳолда тақдим этиб борилишини таъминлаш юклатилди. Шунингдек,  ҳар 15 кунда экспортчи  ва қадоқловчи корхоналар тўғрисидаги, қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар, логистика марказлари ва уларнинг транспорт воситалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни “Марказий экспорт штаби”га тақдим этиб бориш зарурлиги айтилди.

Маҳсулот етиштирувчиларга ва экспортчи корхоналарга хорижий бозорлар талабларини доимий тарзда ўргатиш, Карантин агентлигининг “Agroko‘makchi” мобил иловасида жойлаштирилган маълумотлардан самарали фойдаланиш учун барча ердан фойдаланувчиларга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти билан шуғилланувчиларга етказиш, “Asiaexport.se” савдо платформаси орқали онлайн савдони йўлга қўйиш, ҳорижий давлатлардаги ваколатхоналар билан ҳамкорликда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти салоҳиятини янада ошириш учун янги қиммат бозорларга маҳсулотларни йўналтиришни ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Cурхондарё вилояти “Марказий Экспорт штаби”га Call markaz ташкил этиб, экспортёр ва бошқа тадбиркорлик субьектларидан келиб тушаётган мурожаатларни белгиланган муддатлар ва тартибда ҳал этилишини ташкил этиш зарурати вужудга келганлиги ҳам таъкидланди.  Ушбу йиғилишда  бажарилиши лозим бўлган топшириқ ва кўрсатмалар барча масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари зиммасига юклатилди.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button