Сурхондарё янгиликлари

ЭКСПОРТ – ЛОГИСТИКА МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Мева–сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотларни сараланган ва қадоқланган ҳолда экспорт қилиш тизимини кенг жорий этиш, янги истиқболли хориж бозорларини топиш ҳамда маҳсулотлар экспортини девирсификация қилиш орқали юқори қийматда сотилишига кўмаклашиш, шунингдек, фитосанитар тоза маҳсулотлар етиштиришни таъминлаш бугунги куннинг энг долзарб  масаласи ҳисобланади. Ҳудудларда мамлакат қишлоқ хўжалиги экспорт салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.  Жорий йилда Сурхондарё вилоятидан хорижга 230 миллион долларлик саноат ва 270 миллион доллар қийматидаги мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.  Ўтган йили вилоятда 276 та экспортёр корхона жаҳоннинг 28 давлатига 143 турдаги 233.7 миллион долларлик саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жўнатди. Экспорт қилинган маҳсулотлар тури 2022 йилга нисбатан 39 тага кўпайиб, 144 янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилди. Давлатимиз раҳбарининг видеоселектор йиғилишида белгилаб берган топшириқлари ижросини таъминлаш ва экспортёрларга янада қулай шароитлар яратиш учун вилоятда олтита экспорт-логистика маркази ташкил этилиб, шу ернинг ўзида божхона, транспорт, карантин ва бошқа зарур хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов, бир қатор бошқармалар раҳбарлари билан биргаликда  Ангор туманида ташкил этилган экспорт логистика марказлари фаолияти билан танишди. Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлар билан мулоқот қилинди.

  • Жорий йилнинг 18-январида Президентимиз раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича 2024-йилда амалга оширилиши белгиланган вазифалар ва уларнинг ижросини самарали таъминлаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди,- дейди Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов. – Кўрсатиб ўтилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларига талаб юқорилигини инобатга олган  ҳолда,  мева ва сабзавотларни халқаро стандартлар асосида қадоқлаш, чет элдаги харидорларга жўнатишни талаб даражасига етказишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Сурхон воҳасида қишлоқ хўжалиги экинлари, айниқса, сабзавотлар, хусусан, помидор, бодринг, булғор қалампири, пиёз, саримсоқпиёз, карам, гулкарам, брокколи, дайкун, қизил лавлаги каби маҳсулотлар юртимизнинг бошқа минтақаларига қараганда анча эрта пишиб етилади. Бунда деҳқонлар томонидан етиштирилган фитосанитар тоза  маҳсулотларнинг ўз вақтида сотиб олиниши ва хорижий давлатларга экспорт қилинишини ташкил этиш муҳим масала ҳисобланади.  Бу борада Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислари уларга яқиндан кўмак бериб келаётир.

Мутасаддиларга транспорт, логистика, карантин, божхона ва бошқа масалалардаги муаммоларни тезкор ҳал этиш, пишиб етилган маҳсулотларнинг ўз вақтида экспорт қилиниши, унинг нарх навосининг деҳқонлар меҳнатига муносиблигига эътибор қаратиш вазифаси топширилди.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button