Спорт ва Саломатлик
Ўзбекистонлик дзюдочилар «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлади

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирида ўзбекистонлик дзюдочилар 3 та медални қўлга киритди. Диёра Келдиёрова олтин, Ҳалима Қурбонова ва Достон Рўзиев эса бронза медалларига эга чиқди.
Ўзбекистонлик дзюдочилар Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлади. Унда спортчилар 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди, дея Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.




