ЧИГИТ НАВЛАРИНИ ДОРИЛАШ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Денов тумани бўлими карантин инспекторлари “Сурхондарё пахта уруғчилиги” МЧЖ га карашли “Хайрабод” уруғлик чигитни дорилаш цехида бўлди. Бу ерда 2024 йил пахта ҳосили учун давлат стандарти талабларига жавоб берадиган сифатли уруғлик чигит ишлаб чиқарилади. Инспекторларнинг бу галги мониторингида уруғлик чигитни тайёрлаш ва сақлашда навлар ҳамда репродукциялар аралашмаслиги, уруғлик пахтани тозалаш режимига риоя қилиниши, шунингдек, дорилаш-туксизлантириш цехларини жорий таъмирланган ҳолда қайта ишланиши аҳволи ўрганилди. Маълумот учун жорий йил ҳосили учун цехида 400 тонна уруғни дорилаш режалаштирилган. Шу билан бир қаторда қўшни туман миришкорлари учун ҳам 100-150 тонна қўшимча чигит дорилаб етказиб берилади. Таъкидлаш жоизки, бу ерда олиб борилаётган дорилаш-туксизлантириш ишлари доимий назорат қилиниб, амалий кўмаклар бериб келинмоқда. Жорий йил мавсумида цехда Шерабод R 1 ва Бухоро R1 чигит навларини дорилаш режалаштирилган.

Мазкур цехда уруғлик чигитлар туксизлантириш ва дорилаш ишлари механик усулда амалга оширилади. Бугунги кунда уруғлик чигитларни дорилаш учун мутахассислар таклифлари асосида қишлоқ хўжалик зараркунандаларига (гоммоз, илдиз чириш, фузариоз вилт) қарши препаратларидан фойдаланиб келинмоқда. Уруғларни белгиланган меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан тайёрлаш учун малакали мутахссислардан иборат лаборатория ходимлари томонидан мунтазам равишда намуналар олиниб, таҳлиллар амалга оширилади. Дорилаш жараёнида ғўзанинг илдиз чириш касллигига қарши перепаратлардан фойдаланилмоқда. Уруғлардан намуналар олиниб намлиги, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган лабораторияда тола қолдиғи ва механик шикастланиши бўйича таҳлиллари ўтказиляпти. Уруғлик чигитлар тагликлар устида, усти ёпқичлар билан ёпилган ҳолда ён атрофлари ёпиқ омборларда талаб даражасида сақланмоқда.

Уруғлик чигит сақланадиган омборлар ҳавонинг совуқ кунлари ҳароратни бир хил меъёрларда сақлаш мақсадида иситиш мосламалари билан таъминланган.
Шунингдек, уруғлик чигит тайёрлаш мавсумида талаб этиладиган қоғоз қоп, этикетка, кимёвий препаратлар ва ёғоч тагликлар (паддон) захираси яратилган.

Албатта, уруғлар белгиланган стандарт талабларига асосан тайёрланса фермер хўжаликлари сифатли уруғлик билан таъминланиб, чигитларни бир текис ундириб олинишига ҳамда пахтадан мўл ҳосил олинишига замин яратилади.
Суннат Тўраев, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Денов туман бўлими бошлиғи



