Сурхондарё янгиликлари

ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИК ОШМОҚДА     

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги барқарор суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Бу қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши ҳамда мамлакатимиз аҳолиси эҳтиёжини ўзимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашнинг яхшиланишида ўз аксини топмоқда. Эндиги вазифа маҳсулот сифати ва унинг рақобатбардошлигини оширишдан иборат. Глобал иқлим ўзгариши оқибатида ўсимлик зараркунандаларининг кўпайишига қулай шарт-шароит яратилиши ва янги турдаги касаллик ва зараркунандаларнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда. Бу эса уларга қарши курашнинг биологик усулларини янада такомиллаштиришни, янги турдаги биологик воситаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ва умуман бу борада янгича стратегик йўналишни танлаб олишни талаб этмоқда. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иқтисодий самарадорлиги ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимининг ривожланиш даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлиб, уни барқарор ривожлантириш нафақат алоҳида тадбирларни амалга ошириш, балки қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалардан ҳимоялаш хизматлари кўрсатувчи субъектлар фаолиятини ҳам такомиллаштиришни, мувофиқлаштириб боришни тақозо этмоқда.

Сурхондарё вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси томонидан тобора якунига етиб бораётган йилда бир қатор самарали ва кенг кўламли ишлар амалга оширилди.      2023 йилда 482,6 минг гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонлари, мевали боғ-токзорлар ва иссиқхонларда фитосанитар дала назорати ўтказилди. Шу кунгача жами 482,6 минг гектар Ангорда 36,5 минг га, Бандихонда 16,9 минг га, Бойсунда 30,3 минг га, Қумқўрғонда 48,6 минг га, Музрободда 59,4 минг га, Шерободда 91,0 минг га, Жарқўрғонда 22,0 минг га, Олтинсойда 13,4 минг  га, Термизда 12,6 минг  га, Қизириқда 56,5 минг  га, Сариосиёда 11,4 минг  га, Узунда 43,7 минг  га, Деновда 30,3 минг  га, Шурчида 16,0 минг  га экин майдонларида дала назорати ишлари олиб борилди. 24,2 минг га боғларнинг барчасида биологик қарши кураш ишлари амалга оширилган.  (2022 йилда – 17,5 минг га, ўсиш 172 % бўлган).

Жумладан жорий йилда жами 24,2 минг гектар  боғларга биомаҳсулотлар тарқатилди.Шунингдек, 16,2 минг га сабзавот экинларига ҳам биологик қарши кураш тадбирлари амалга оширилди.  Ердан фойдаланувчиларни, хусусан агрокластер ва фермер хўжаликларини ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича, шунингдек, халқаро андозалар даражасида ҳамда GSP+ тизими талабларига мос рақобатбардош маҳсулотларни етиштириш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ҳудудий давлат инспекторлари иштирокида кўргазмали семинарларни ўтказиш тизими йўлга қўйилди.Бунда, инспекторга бириктирилган ҳудудидаги ғалла-пахта, мева-сабзавот, иссиқхоналар ва аҳоли томорқалари йўналишлари бўйича тарғибот тадбирларини юритиш тизимини шакллантирилди.

Шу ўринда айтиш лозимки, биологик усулни деҳқон ва аҳоли томорқасида қўллашнинг афзаллиги ўз исботини топиб улгурди. Унда асосан аҳолига томорқалардаги экинларини ҳимоя қилишда кимёвий воситалар ўрнига биологик маҳсулотлар билан ҳимоя қилишнинг афзалликлари тўғрисида тушунчалар бериш, маълум бир ҳудудлардаги фитосанитар ҳолатни яхшилашни тартибга солиш бўйича ҳам тушунчалар бериб борилаётир. Зеро, айни даврда қишлоқ хўжалигида модернизациялаш ва ривожлантириш жараёни жадал амалга оширилмоқда. Бунда илм-фан аҳамиятининг роли ошиб бормоқда, инновацион ютуқлар инсон цивилизациясининг ривожланишига хизмат қилмоқда.

Акрам Абсаматов, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғининг  ўринбосари

Даврон Мирзақулов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар  карантини ва ҳимояси  Фитосанитар назорати ва мониторинг бўлим бошлиғи

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button