Сурхондарё янгиликлари

Таъмирталаб мактаб биноси беш ой ичида қайта қурилиб, замонавий кўринишга келтирилди

 

Ангор туманидаги 9-сонли мактабнинг бир қаватли қўшимча ўқув биноси ўта таъмирталаб, ўқувчиларнинг таълим олиши учун яроқсиз ҳолатда бўлганлиги сабабли унинг ўрнига янги, замонавий ўқув биносини қуриш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ишлар бошланган эди.

Бугун орадан қарийб беш ой ўтиб, ушбу мактаб учун 2 қаватли, 180 ўринли замонавий типда қурилган ўқув биноси фойдаланишга топширилди,- деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати . Ўқув биносида ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шароитлар яратилган. Синфхоналар замонавий жиҳозланган, информатика хонаси ҳамда кутубхона ташкил этилган.

Мактабнинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, ўқитувчи ва мураббийлар, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда туман мутасаддилари иштирок этди. Тадбирда сўз олган нуронийлар энг чекка ҳудудлар ривожи ва ободлигига, мактаблар шароитларига эътибор қаратаётган давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдиришди.

Тадбир якунида мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмаси топширилди.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button