Сурхондарё янгиликлари

БОҒДОРЧИЛИК – ЭНГ СЕРДАРОМАД СОҲА

 

Бугун Сурхон  воҳасининг барча ҳудудларида бўлганидек , Ангор туманида ҳам ғалладан бўшаган майдонлардаги пишиб етилган сабзавот, дуккакли экинлар, пайкаллардаги пиёз, бодринг, помидор, булғори қалампир, тарвуз ва қовунларни ёмғирли кунларга қолдирмасдан йиғиб олиш ишлари бошлаб юборилган.

Туманнинг “Юқори талимарон” маҳалласи ҳудудидаги «Таллимарон боғи Сурхон» фермер хўжалиги 2006-йилда ташкил этилган. Ушбу боғдорчилик фермер  хўжалигининг умумий майдони 9.1 гектар бўлиб, бу ерда  олманинг 4 хил нави экилган. Шунингдек, қатор ораларига тўқсонбости усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилиб, парвариш қилинмоқда. Фермер хўжалигининг ҳар йилги ўртача даромади 150-160 миллион сўмни ташкил қилади. Куни- кеча ушбу масканда туманда фаолият  юрилаётган қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ҳамда вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мутахассислар ва туман бўлими инспекторлари иштирокида  ўтказилган  тадбирда етиштирилган сабзавотларни экишдан то пишиб етилгунигача бўлган жараён ҳақида сўз юритилди ҳамда катта даромад манбаи бўлган ҳосилни энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилиш учун ҳам бир қатор таклифлар берилди. Ерлардан самарали фойдаланишни амалга ошириш, мавсумда икки ва уч марта ҳосил олишга эришиш ҳамда эрта муддатларда сабзавот маҳсулотларини етиштириш мақсадида ҳар бир фермер, деҳқон ва томорқачилар экин майдонларининг асосий қисмига “тўқсонбости” усулида экинлар экишни режалаштирмоқда,- дейди вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акрам Абсаматов.

Юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 25-октабрдан 1-декабргача, “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилган эди. Бу борада ҳам туманда ишлар қизғин давом этмоқда. Хусусан, лойиҳа доирасида ободонлаштириш ва кўкаламлаштириш ишлари авж паллага кирди. Йўл ёқаларига, ташкилот ва корхоналарга ховлисига кўчат экиш ишлари олиб бориляпти. «Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманда  425 мингдан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлар экиш белгиланган.Халқимизнинг қадимий анъаналари ва урф-одатларига биноан,   экиш жараёни нуронийларнинг дуолари билан бошланди, яхши ниятларнинг ижобати, хайр-барака сўралди. Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади. Шу куннинг ўзида туманнинг бир нечта ҳудудларида  ерга янги ниҳоллар қадалди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси туман бўлими инспекторлари томонидан экилган кўчатлар ҳам  назоратга олинди. Миришкорларга керакли тавсиялар бериб борилади.

Шунингдек,тадбирда  ноябр ойида  муҳим бўлган  агротехник тадбирларнинг бажарилишидаги муҳим жиҳатлар айтиб ўтилди.  Фермерлар учун ноябр ойида дала шароитида бажарилиши керак бўлган тадбирлар бўйича тавсиялар берилди. Тавсияда куз ойида бажариладиган хайдов ишлари ва уларнинг натижалар қишлоқ хўжалик экинларидан юқори хосил олишга замин бўлиши тўғрисида фикр юритилади.

Рахмиддин Қодиров,

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  Ахборот-таҳлил бўйича бош мутахассиси

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button