Жаҳон хабарлари
Индонезияда дунёдаги энг қадимги пирамида топилди

Археологлар Индонезияда дунёдаги энг қадимги пирамидани топишди. У инсоният овчилик ва теримчиликдан қишлоқ хўжалигига ўтишидан олдин сўнган вулқон тепасида қурилган.
Энг пастки қисми 30 метр чуқурликда жойлашган ушбу пирамида сўнгги музлик даврида, 16-27 минг йил олдин қурила бошланган.
Олимлар бу қадимий иншоотнинг ички қисмини ўрганиб, унинг кимлар томонидан қурилганини аниқлаш ниятида, дея хабар беради mir24.tv.
Таққослаш учун: Ер юзидаги энг қадимги деб тан олинган Гебекли-Тепе мегалит мажмуаси (Туркия) 11 минг йил олдин, Гизадаги буюк пирамидалар (Миср) тахминан 4600 йил олдин қурилган.



