Сурхондарё вилоятида 8 та туманда “Миллий ҳунармандчилик маркази” ташкил этилди

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан ажратилган субсидия маблағлари ҳисобидан 8 та туманда “Миллий ҳунармандчилик маркази” ташкил этилди. Мазкур марказларга тикувчилик, ҳунармандчилик ва қандолатчилик учун зарур 9 турдаги 3 837 та (14,8 млрд сўмлик) зарур асбоб-ускуналар етказиб берилди ва асосан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ида турган 3 858 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди. Жумладан, Ангор туманида ташкил этилган “Миллий ҳунармандчилик маркази”га 9 турдаги 483 та (1,8 млрд сўмлик) тикувчилик ва ҳунармандчилик асбоб-ускуналари етказиб берилиб, 500 нафар;
Термиз туманидаги “Миллий ҳунармандчилик маркази”га, 2 турдаги 1 500 та (6,7 млрд сўмлик) тикувчилик дастгоҳлари етказиб берилди ва 1 500 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таминланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати



