Жамият

Термиз ва Шахинбей қардош шаҳарларга айланди

 

Ўзбекистон делегациясининг Туркияга ташрифи доирасида Термиз ва Шахинбей шаҳарлари ўртасида қардошлик мақомини ўрнатиш тўғрисида протокол имзоланди.

Ҳужжатда дўстона алоқаларни ўрнатиш, шаҳарлар ўртасида тарих ва анъаналарни илгари суриш, маданият, ижтимоий – иқтисодий, маърифий ҳамкорликни ривожлантириш, турли йуналишларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш кўзда тутилган.

“Термиз ва Шахинбей – қардош шаҳарлар” мақоми халқаро алоқаларнинг ривожлантирилиши, маданий – тарихий билимларнинг кенгайтирилиши, бизнес вакиллари, маданият ва санъат арбоблари, академик ҳамжамиятлар ва фуқаролар ўртасида дўстона муносабатларнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Маросимда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, хусусан, Термиз шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев иштирок этди.

AOKA_Surxondaryo

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button