Сурхондарё янгиликлари

“Ҳайрабод Денов” газ тўлдириш станциясида қўмондонлик штаб ўқув машқи ўтказилди

 

Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг жорий йил 15 августдаги “2023-2024-йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталофот ўтказиш, энергетика ҳамда газ тизимини барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига газ ресурсларини етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятланинг олдини олиш бўйича” топшириқлар берилган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, “Ҳудудгаз Сурхандарё” газ таъминоти филиалига қарашли “Ҳайрабод Денов” газ тўлдириш станциясида ва “Деновтумангаз” газ таъминоти бўлимида 2023 йил 16 август куни қўмондонлик штаб ўқув машқи ўтказилди.

Унда дастлаб коммунал соҳада юзага келиши мумкин бўлган авариялар билан боғлиқ вазиятларнинг олдини олиш ва тайёргарликни кучайтириш бўйича тўхталиб ўтилди. Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан эса тизимда қилинаётган амалий ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўқув машғулотлари бевосита жойларда, кўргазмали шаклда ҳам ташкил этилиб, тизим ходимларининг билим ва фаоллик даражаси оширилди. Жумладан, “Ҳайрабод-Денов” газ тўлдириш иншооти мисолида оладиган бўлсак, объектда ўт ўчириш,  техноген ҳолатларнинг ўз вақтида бартараф этилиши юзасидан ҳамкор ташкилотлар билан бирга фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш жараёнлари кўрсатиб ўтилди. Машғулотлар 3 босқичда амалга оширилди. Дастлаб маиший газ баллон тўлдириш жараёнида бир нафар ходимнинг газдан заҳарланиш ҳолатлари ва биринчи ёрдам хизмати кўрсатиб ўтилди. Шундай вазиятда қутқарув ёрдам гуруҳи бўлими томонидан биринчи ёрдам кўрсатилгач, алоқа бўлими томонидан эса “Тез тиббий ёрдам”га хабар берилади. Масъул ходим томонидан суюлтирилган газ цехига газ етказиб бериш иши тўхтатилиб, “Тез тиббий ёрдам” томонидан кўрсатилган хизматдан сўнг эса касалхонага олиб борилади. Машғулот давомида юқорида келтирилган барча ҳаракатлар ходимлар, ҳамкор ташкилотлар томонидан очиқланди. Иккинчи босқичида содир бўлган ёнғинни бошқа объектларга ўтиши ва кўлами кенгайиб кетмаслигини олдини олиш бўйича биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар комплекси амалий жараёнлар орқали кўрсатиб берилди шундан сўнг  учинчиинчи босқичида ҳудудий давлат қуйи тизими билан ҳамкорликда фавқулоджда вазиятни бартараф этиш ва жабрланган ходимларни содир бўлган бахтсиз ҳодиса ўчоғидан олиб чиқишга кўмаклашиш ва содир бўлган аварияни зудлик билан бартараф этиш ва объектни барқарор иш фаолиятини тиклаш ишлари амалда кўрсатиб берилди. Хусусан, агар шундай ҳолат кузатилса алоқа хизмати томонидан туман Фавқулотдда вазиятлар бўлими ва Ёнғин хавфсизлик хизматига билдирилади, Ёнғин ўчириш гуруҳи келгунига эса қадар махсус ускуна орқали ҳовуздаги захира сувдан фойдаланилади ҳамда автоцистернадаги суюлтирилган газ босими меъёрлаштирилади. Туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ёнғин қутқарув гуруҳлари келгач суюлтирилган газ босими батамом меъёр даражасига келтирилади. Ўқув машқи жараёнида барча хатти-ҳаракатлар тезкорлик билан олиб борилди.

“Ўқув машғулоти давомида махсус техника ва қутқарув асбоб–ускуналарини жалб қилган ҳолда ўқув нуқталарида назарий ва амалий тадбирларда ҳаракат қилиш орқали кўникмаларни мустаҳкамлаш, иншоот раҳбариятини ҳудудий қутқарув тузилмаларига хабар бериш узвийлигини такомиллаштириш, келиб чиққан ёнғин ўчоқлари кенг тарқалиб кетмаслиги учун ҳудудларни ўраб олиш ва қутқарув ишларини ташкиллаштириш бўйича амалий ҳаракатлар олиб борилди.

Қўмондонлик штаб ўқув машғулотида ва махсус-тактик ўқув машғулотлари 2021-2022 йилларда 49 маротаба ўтказилди. Ушбу машғулотларда газ таъминоти ходимлари ўзларига етарлича билим ва кўникмалар олишмоқда, – дейди “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали директор ўринбосари З.Шодиев”

Навбатдаги ҳолат эса жойларда газ таъминотида авария юзага келганда уларни ўз вақтида бартараф этиш, истеъмолчиларни ёқилғи ресурлари билан барқарор таъминлаш учун марказий омборхонада мавжуд газ баллонлари билан таъминлаш бўлди. Машғулотда юқорида келтирилган барча жараёнлар қисқа вақт давомида амалга оширилди.  Таъкидлаш лозим, тадбирда таъминот ходимлари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёнғин хавфсизлик хизмати, ходимлари ҳам жалб этилди. Шундан сўнг туман газ таъминоти бўлими ходимлари тумандаги “Ўрта қишлоқ” маҳалла аҳолисига ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда суюлтирилган газ баллонлар тарқатиб “Буюк келажак» маҳалласида қурилаётган 16 қаватли уй-жойлардаги аҳоли хонадонларига кириб газ жихозларидан тўғри фойдаганиш бўйича тарғиботлар олиб боришди.

Кўргазмали шаклда ташкил этилган бу каби тадбирдан кўзланган мақсад фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ходимларнинг тайёргарлигини ошириш, кўникмаларини шакллантириш экан, бу бўйича барча кўрсатма ҳамда йўриқномалар бериб ўтилди.

А. Машрапов

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button