Мажбурий ижро ҳаракатлари қайта тайинлади

Жорий йилнинг 28 июль куни Youtube тармоғидаги Razvedka UZ каналида Денов тумани “Орзу-К” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган бозор ҳудудида ноқонуний қурилган савдо шохобчаларини буздириш ишлари амалга оширилмаётганлиги юзасидан танқидий видео хабар тарқатилди.
Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2022 йилда чиқарилган жами 9 та ижро варақаларига асосан жавобгарлар томонидан “Орзу-К” МЧЖга тегишли бозор ҳудудидан ноқонуний равишда қурилган жами 146,1 м.кв ер майдонидаги савдо шохобчаларини буздириш ва ер майдонини қайтариш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Денов туман бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, Бюронинг Денов туман бўлими бўлим томонидан ижро ҳужжатлари бўйича тарафлар билан учрашиб, “Орзу-К” МЧЖга тегишли бозор ҳудудда қурилган ноқонуний қурилмаларни ихтиёрий бузиб олиниши акс ҳолда мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиши тўғрисида расман бир неча бор огоҳлантирилган.
Суд қарорлари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли Бюронинг туман бўлими томонидан бир неча маротаба мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, тегишли ташкилотларга талабномалар юборилган бўлса-да мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар томонидан қаршилик кўрсатилганлиги ҳамда ижро ҳаракатларида ИИБ, ФВБ, МФЙ ва мутахассис сифатида кадастр бўлими ходимлари иштирок етмаганлиги учун ижро ҳужжати талабини бажаришнинг имкони бўлмаган ва бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилган.
Ҳозирда мажбурий ижро ҳаракатларини тайинлаш ва тегишли ташкилотларнинг иштирокини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати



