Жамият

Очиқ мулоқотлар давом этади

 

Президентимизнинг ҳар йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан  янги ташаббуслар, қулайлик ва енгилликлар яратилади. Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тадбиркорларнинг индивидуал масалалари жойларда тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш янада муҳим аҳамият касб этаётир.

Барча соҳаларда бўлгани каби Ўсимликлар карантин ва ҳимояси  Сурхондарё вилоят бошқармасида ҳам  бошқарма бошлиғи Усмон Туропов бошчилигидаги мутахассислар воҳадаги бир қатор тадбиркорлар билан учрашди.  Йиғилганлар томонидан соҳага оид амалиётда дуч келаётган ва келиши мумкин бўлган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилиб, тадбиркорлар мурожаатларига жавоб берилди.

Жумладан, воҳанинг Шерабод туманида фаолият юритаётган   “Рустамбек Элшодбек” фермер хўжалиги рахбари Жасурбек Алиқулов фермер хўжалиги пахта майдонида суғориш тизимида вақти – вақти билан далада  сув танқислиги кузатилаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Ўз ўрнида вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарма бошлиғи У. Туропов ва бошқарманинг Шеробод туман бўлими бошлиғи томонидан УНEСТ суғориш тизими ташкилоти билан биргаликда муаммони жойида атрофлича ўрганиб, қисқа фурсатда  ушбу муоммо  хал қилинди ва  фермер хўжалик майдонида суғориш тизими йўлга қўйилди.

Шунингдек, туманнинг Меҳнатобод МФЙдаги  “Маржона Баҳорой Бобур”Фермер хўжалиги раҳбари Холмўмин Жўраев ҳам ўз муаммосини ўртага ташлади. Ер эгасининг таъкидлашича,
унинг пахта экин майдонларида агротехник тадбирлар бузилган, ғўза ривожланда анча  ортда қолгаётган экан. Ушбу хўжалиика ҳам амалий  ёрдам кўрсатилди. Унинг даласида  керакли агротехник тадбирлар, жумладан, ғўзани чилпиш, култивация ишлари ва  ўғитлаш ва суғориш ишлари ташкил этилиши режаси тузилиб, мавсум давомида  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими инспекторлари билан ҳамкорликда ишлаш кераклиги таъкидланди. Ҳудудда ташкил этилган  “Очиқ мулоқот” да мутахассислар тадбирларнинг барча саволларига жавоб берилди.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button