Жамият

ТАДБИРКОРЛАРНИНГ  МУРОЖААТЛАРИГА ЖАВОБ БЕРИЛДИ

Сўнгги йилларда тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни кескин ошиб, тадбиркорлик фаолияти барча соҳа, туман, қишлоқ ва маҳаллаларгача кириб борди. Шу муносабат билан, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади. Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти янги ташаббуслар, қулайлик ва енгилликлар яратилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил учун тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтади. Очиқ мулоқот «20 август – Тадбиркорлар куни» доирасида ташкил этилиши кутилмоқда.

Унгача ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ишчи гуруҳлари тузилиб, уларнинг асосий вазифалари  белгиланмоқда. Тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тадбиркорларнинг индивидуал масалалари жойларда тезкорлик билан ҳал этилишини таъминлаш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан бири.

Агентлик томонидан тасдиқланган режа – график асосида  Ўсимликлар карантин ва ҳимояси  Сурхондарё вилоят бошқармасида ҳам  бошқарма бошлиғининг ўринбосари Акрам Абсаматов бошчилигидаги мутахассислар воҳадаги бир қатор тадбиркорлар билан учрашди.  Йиғилганлар томонидан соҳага оид амалиётда дуч келаётган ва келиши мумкин бўлган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашинилиб, тадбиркорларга мурожаатларига жавоб берилди.

Жумладан,  «GOLDEN OSIYO CENTER CO» LLC бизнес вакиллари билан “Очиқ мулоқот” шаклидаги учрашувда ҳам тадбиркорлар томонидан экспортга йўналтирилган маҳсулотларни вагонга ортишга олган ички ФСС сертификатини автотранспорт воситасига қайта юклангандан кейин битта халқаро сертификатга бириктирилиб,  қолган килограмга қайта ички ФСС олишга тўғри келаётганлиги вақт муаммосини юзага келтираётганлиги  таъкидланди.

Берилган саволларга мутахассислар томонидан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ефито.уз сайтига берилган электрон аризаларни кўриб чиқиш жараёни  ва унда кўрсатилган меъёрлар ҳақида тушунчалар берилди. Ушбу жараён амалиётда қай тарзда қўлланиши слайдлар орқали намойиш этилди.

Акрам Абсаматов, Сурхондарё вилояти  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси  бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Юсуф Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button