Қон босими қачон кўтарилади?

Қон босими нормалари: улар нимага боғлиқ ва ёшга қараб қандай ўзгаради?
Қон босими инсон саломатлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бу қоннинг қон томирларига таъсир қиладиган босими. Қон босими артериал, веноз, капилляр бўлиши мумкин.
Қон босими нормаси ҳақиқатан мавжудми?
Бутун дунёдаги шифокорлар қон босими нормаси ўзгарувчан кўрсаткич эканини айтган. Қон босими ёшга, жинсга, касалликларга, овқатланишга боғлиқ. Шунга қарамай, “иш босими” деган нарса бор, ҳар бир шахс учун оптимал босим ҳисобланади.
Шунинг учун, шифокор билан боғланганда, бемор ҳар доим “иш” кўрсаткичи ҳақида маълумот бериши керак. Гипотензив ва гипертензив беморлар бор: гипотензив беморда қон босими ҳар доим даражада паст бўлади, гипертония билан оғриган беморларда эса кўтарилади. Умуман олганда, айрим инсонларнинг қон босими доимий равишда ўзгариб туради.
Қандай қилиб қон босимини тўғри ўлчаш мумкин?
Агар қон босимингизни ўлчамоқчи бўлсангиз, бу ишни тинч муҳитда бажаринг. Жисмоний машқлар билан шуғулланманг ва руҳий тушкунликка тушманг. Фақат тинч ҳолатда оптимал қон босим кўрсаткичини кўришингиз мумкин.
Ўлчов мосламаси ишлаётган пайтда бир ҳолатда қимирламай ўтиринг, қўлингизни қимирлатманг ва ҳаракатлар қилманг
Ёш бўйича қон босим нормаси. Босимни ўлчаганингиздан сўнг, уни ўртача қийматлар билан солиштиринг. Қуйида қон босимларининг нормал ўлчамлари келтирилади:
20 ёшгача:
эркаклар — 123/76,
аёллар — 116/72;
30 ёшгача:
Эркаклар — 126/79,
аёллар — 120/75;
30-40 ёшгача:
Эркаклар — 129/81,
аёллар — 120/75;
40-50 ёшгача:
эркаклар — 135/83,
аёллар — 144/85;
50-60 ёшгача:
эркаклар — 142/86,
аёллар — 159/85.
Қандай ҳолатларда қон босими кўрсаткичидан хавотир олиш керак?
Агар қон босимингиз кўтарилганини сезсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг. Шунингдек, юқори қон босими билан қуйидаги аломатлар: бошнинг орқа қисмидаги оғриқ, кўзларнинг “учиши”, қулоқларда шовқин, бош айланиши, кўз нури пасайиши пайдо бўлиши мумкин.
Бундан ташқари оёқ-қўлларининг уюшиши, юриш пайтида қийналиш каби жиддий асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда шошилинч тез ёрдам чақиришингиз ёки шифохонага боришингиз керак.
SHIFOIZLAB_UZB



