Сурхондарё янгиликлари

ВОҲА ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТМОҚДА

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги қатор манзилларда бўлиб, олиб борилаётган ишлар, лойиҳалар тақдимоти ва инфратузилмани ривожлантириш тадбирлари билан танишди.

Жумладан,

➖ Янги Ўзбекистон ва Фидокорлар кўчасида йўл ва йўлбўйи инфратузилмани яхшилаш тадбирлари билан танишилди. Икки кўчада ҳам бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш белгиланди;

➖ “Ёшлар боғи” лойиҳасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Ташаббускорга лойиҳани мустақиллик байрамигача ишга тушириш, замонавий аттракционлар ва тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш вазифалари юкланди;

➖ Анҳор сайилгоҳини ободонлаштириш, замонавий, гавжум масканга айлантириш, ҳудудда меҳмонхона ва умумий овқатланиш нуқталари ташкил этиш топширилди;

➖ Алишер Навоий ҳайкали жойлашган ҳудудни ободонлаштириш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Қурилиш-таъмирлаш ишларида ишлатиладиган сифатли материаллар танлаб олинди;

➖ “Каттабоғ” маҳалласида одамлар учун қулайликлар яратиш, автотураргоҳ, болалар майдончалари ташкил этиш топшириғи берилди. Масъулларга қурилиш объектларининг шаҳарсозлик нормаларига мослигини ўрганиш, ноқонуний қурилишлар ва қурилмаларни бартараф этиш, қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тегишли чоралар кўриш топширилди;

➖ «Мангузар» ва «Гулистон» маҳаллалари инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Ишларни дастур асосида сифатли амалга ошириш топшириғи берилди.

Объект ва манзилларда берилган топшириқлар ижроси қайта ўрганилиши белгиланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button