ҚAБУЛ-2023: 50 МИНГДAН ОРТИҚ ХОТИН-ҚИЗГA ЎҚИШГA КИРИШ УЧУН ТAВСИЯНОМA БЕРИЛДИ

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан хотин-қизларга ажратилган қўшимча грант ва контракт квота учун 50,6 минг хотин-қизга 2 та турдаги тавсиянома берилди.
Қўмитанинг маълум қилишича, мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига ега, лекин олий маълумотли бўлмаган, ўрта махсус ёки профессионал таълим муассасаларини тамомлаган 12 563 нафар талабгорлар тавсиянома олиш учун мурожаат қилган ва уларнинг 11,9 минг нафарига тавсиянома берилган. Эҳтиёжманд оилалардан бўлган 50 668 нафар талабгор хотин-қизлардан аризалар хотин-қизлар.уз электрон платформаси орқали қабул қилинди. Уларнинг 38,7 минг нафарига тавсиянома берилди.
“Талабгорларнинг мобил телефон рақамига тавсиянома беришга тавсия этилгани ёки рад этилгани тўғрисидаги хабар юборилди.



