Жамият

Шерободда 6 та оиланинг мустаҳкамлиги сақлаб қолинди

 

Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилиб, ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Бу борада Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам ижобий ишлар амалга оширилиб, алимент қарздорликларини ундириш билан бир қаторда оилаларни ўзаро яраштириб, оила мустаҳкамлигини сақлаб қолишга ҳам кўмаклашишмоқда.

Хусан, Бюронинг Шеробод туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари таҳлил қилиниб, оила вакиллари билан бўлиб ўтган тушунтириш тарғибот ишлари натижасида июн ойида жами 6 та оиланинг бутлиги сақлаб қолинди.

Туманда яшовчи Акмал Жасуров алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюро ходимлари билан доимий мулоқотда бўлиб келди.

Турмуш ўртоғи билан ажрашгандан сўнг, 2018 йилдан бошлаб бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб келарди. Оила вакиллари Бюронинг туман бўлимига таклиф этилиб, ўзаро келишмовчиликларга барҳам берилди ва эр-хотин ўзаро ярашиш истагини билдирди.

Оила вакилларининг ўзаро ярашганлиги муносабати билан Бюро органлари иш юритувидан алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари муддатидан олдин тугатилди.

 

Қ. Турсунов,

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ходими

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button