Сурхондарё янгиликлари

Сурхондарёда Тошкентга келиш йўлини қарийб 150 километрга қисқартирадиган йўл қурилмоқда

Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Сурхондарё вилоятидаги 4Р105 “Дарбанд – Бойсун – Элбаён” автомобиль йўлининг 5-70 км (65 км) қисмини ва 4Р100 “Манғузор – Жарқўрғон – Бандихон – Олтинсой – Денов” автомобиль йўлининг 128-174 км (46 км) қисми реконструкция қилинмоқда (https://t.me/Mintrans_uz/13963).

Лойиҳа доирасида реконструкция қилинадиган автомобиль йўлининг умумий узунлиги 111 км ташкил этади.

Мазкур автомобиль йўлларининг реконструкция қилиниши билан Сурхондарё вилояти ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М39 ва М41 автомагистраллари қисқа масофада бирлаштирилиб, Тошкент шаҳрига қатновни амалга ошираётган халқаро ва маҳаллий автоташувчилар учун мавжуд 298 км узунликдаги автомобиль йўли 146 км қисқартирилади ва натижада масофа 152 км ташкил этади.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button