Жамият

«Маҳалла обод – юрт обод» умумхалқ хайрия ҳашари давом этмоқда

Обод юртнинг файзи, таровати ўзгача бўлади. Зотан, озодалик, поклик, саранжом ва саришталик юртимизнинг янада кўркам бўлишига замин яратади. Бунда халқимизнинг йиллар давомида шаклланган эзгу қадрияти – ҳашар муҳим ўрин тутади. Воҳамизда ҳам «Маҳалла обод – юрт обод» шиори остида икки кунлик умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан кўтаринки рухда ўтмоқда.  Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрамини шоду хуррамлик билан кутиб олишга пуҳта ҳозирлик кўрилаётган шу кунларда ташкил этилган ҳашар ҳам кўп миллатли халқимизга хос дўстлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват ва саранжом-саришталик каби эзгу фазилатларимизни кенг намоён этаётир. Маҳалла, кўча ва хиёбонлар, кўп қаватли уйлар атрофи, гузарлар, ташкилот, корхона ва муассасалар тартибга келтирилиб, ариқ ва лотоклар чиқиндилардан тозаланмоқда.

Жиноят ишлари буйича Музработ туман суди биносида  ҳам ушбу икки кунлик умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди.  Айтиш жоизки, мазкур хайрия ҳашарини ўтказишда маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар  ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтирилиши ва дарахтларни оқлаш ва  буташ ишлари амалга оширилиши алоҳида аҳамият касб этади.

Жиноят ишлари буйича Музработ туман суди раиси И.Шайманов бошчилигидаги барча ходимлар ҳам ана шу анъаналарни давом эттириб иш жойида  бино ва унга туташ кўчада  ободонлаштириш ишларини  амалга оширди. Бир сўз билан айтганда, юртнинг обод бўлишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишни инсоний бурчи деб билган  юртдошларимиз  айни дамда ҳашарни ўзлари яшаб турган маҳалларда ҳам давом  эттирмоқдалар. Бугун чиндан ҳам ҳашар озодалик, саранжомлик, аҳиллик ва ҳамжиҳатлигимиз рамзи эканини яна бир карра намоён этмоқда.

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button