Жамият

ЗАРАРЛАНГАН МАНДАРИН ЭКСПОРТЁР ДАВЛАТГА ҚАЙТАРИЛДИ

 

Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Термиз ТИФ маскани карантин инспекторлари 2023 йил 11 декабрь куни Покистон давлатидан келтирилган мандарин махсулоти ортилган 6  та автотранспортдаги 114788 кг мандарин маҳсулотини кўздан кечиришди.

Жорий йилнинг  11 декабрь санасида ушбу назорат оститига олинган цитрус мевадан  Марказий фитосанитария лабораториясига намуна юборилди. Марказий лаборатория мутахассислари ҳам байрам олди ушбу маҳсулотга эҳтиёж ошаётганлигини ва қолаверса,  мандарин ёш болалар томонидан севиб истеъмол қилиниши, шунингдек,  энг муҳим жиҳат аҳоли саломатлиги хавфсизлиги ушбу маҳсулотнинг фитосанитар тоза эканлигига боғлиқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда обдон текширишди. Соҳа вакиллари тегишли хулосани баён этишди.

12 декабрь кунида №2023-7542 рақамли Экспертиза баённомасида  тақдим этилган намунада карантин организм Aonidiella aurantii (Maskell) – қизил померанец қалқондори (тирик) ва Bactrocera sp. – мева пашшаси (тирик) зараркунандаси аниқланди. Ушбу хулосага асосан келтирилган барча намуналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг буйруғи, карантин остидаги маҳсулотни олиб қўйиш, қайтариб юбориш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 31 октябрда рўйхатдан ўтказилган)  ҳуқуқий хужжатга асосан  мандарин маҳсулотига ўз вақтида карантин тадбирлари амалга оширилиб (хужжатлаштириб), 2023 йил 14 декабрь санасида маҳсулот экспортёр давлатга қайтарилди.

Ю.Тошболтаев, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг ташқи карантин бўйича бош мутахассиси

З.Саманов, А.Абдуллаев,И.Менглиев  Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси Термиз ТИФ маскани карантин инспекторлари      

 

 

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button