МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТАРТИБГА СОЛИНАДИ

Президентимиз томонидан “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида” ги Қонун (ЎРҚ-931-сон, 05.06.2024 йил) имзоланди. Ушбу Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади. Қонунда давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг ходими, манфаатлар тўқнашуви, манфаатлар тўқнашувининг тартибга солиш бўйича махсус бўлинма, шахсий манфаатдорлик, яқин қариндошлар каби асосий тушунчалар киритилди. Мазкур қонун асосида давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилот ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юқори юридик шахснинг устав фонди (устав капитали) акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса ўша юридик шахс давлат органинингёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади.
Қонунга кўра Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли органидир. Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссия томонидан амалга оширилади. Давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг одоб-ахлоқ комиссияси аниқланган манфаатлар тўқнашуви ҳолларда мавжуд манфаатлар тўнашуви ўзга маълум бўлиб қолган пайтдан эътиборан 1 иш куни ичида мавжуд манфаатлар тўнашуви ҳақидаги белгиланган шаклдаги хабарномаси тўлдирилиши ва ўзининг бевосита раҳбарига (ташкилот раҳбарига – юқори турувчи раҳбарга) ёки махсус бўлинмага тақдим этиши шарт. Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар таркибий бўлинмасининг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисида махсус бўлинмага 1 иш куни ичида ахборот тақдим этиши шарт. Махсус бўлинма кўрилган чорларинг етарлилиги (тўғрилиги) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ахборотни 3 иш куни ичида одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этади. Қонунга мувофиқ, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими шахсга доир маълумотларни ўзгарган тақдирда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдирилиши ва ҳар йили 15 январдан кечиктирмай махсус бўлинмага тақдим этиши керак. Давлат органига ёки бошқа ташкилотга ишга қабул қилинганаётган номзод, шунингдек, бошқа ишга ўтказилган ходим эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги белгиланган шаклдаги декларацияни тўлдириши ва тақдим этиши керак.
Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимлигига номзод ишга қабул қилинаётганда ёҳуд давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими бошқа ишга ўтказилаётганда, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тақдим этганидан кейин махсус бўлинма юқорида назарда тутилган ишларни беш кунлик муддатда амалга оширади.
Жамшид Алиев, “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси



