Жамият

Биз коррупцияга қаршимиз!

«Адолат» СДП Шўрчи туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги «Ёш ғайрат» маҳалласидаги 2-сон болалар спорт мактабида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида «Биз коррупцияга қаршимиз» мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда маҳалла нуронийлари, туман адвокатура ходимлари, масжид имом ноиби, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари ва тумандаги “Зарбдор”, “Ёш ғайрат”, “Кўклам” маҳаллалари фуқаролари қатнашдилар. Тадбир давомида маҳалла нуронийлари, ҳуқуқ органлари ходимлари, туман Кенгаши депутатлари сўзга чиқишиб, коррупцияга изчил чек қўйиш ва жамиятдан коррупция илдизларини суғуриб ташлаш кераклигини таъкидлаб ўтишди.

Бугунги кунда бутун жаҳон миқёсида ушбу жиноятга қарши курашиш энг долзарб масалалардан бирига айланган. Айни пайтда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Бу борада ҳар биримиздан ҳушёрлик ва масъулиятлилик талаб этилади, – деди  партия Шўрчи туман Кенгаши фаоли Файзулла Ҳамидов, – Агарда коррупцияга қарши ўз вақтида курашилмаса, жамиятда ижтимоий тенгсизликни юзага келтиради. Аҳолининг барча қатламларини  ислоҳотларга бўлган ишончини йўқ қилади ҳамда жамиятда мавжуд ижтимоий муносабатларда адолатсизликни вужудга келтиради. Энг ёмони, аҳоли ўртасида турли хил норозиликларни келтириб чиқариши мумкин. Коррупция тизгинланмаса, тараққиёт йўлида қилинаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар ўз самарасини бермайди. Коррупция даражасининг юқорилиги мамлакатнинг халқаро миқёсда обрўсини туширади, инвестициявий муҳитга салбий таъсир кўрсатади.

Шунингдек, тадбир давомида сўзга чиққанлар давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахслари орасида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши кескин курашиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, юклатилган функционал хизмат вазифаларни қонун талабларини сидқидилдан бажариш, таниш-билишчилик, масъулиятсизлик, тамагирлик ва манфаатлар тўқнашувига ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, давлат хизматчисининг касб этикаси, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда юклатилган вазифаларни ҳалоллик, масъулият ва садоқат билан адо этиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси юзасидан қонунчилик талаблари партия фаоллари томонидан тушунтирилди.

Тадбир сўнгида Шўрчи туман Кенгаши раиси ҳамда иштирокчилар коррупция ва унга қарши кураш масалалари, коррупцияга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Гулшод Турсоатова, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button