Жамият

Термиз туманида ғўза парвариши бўйича йиғилиш ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов  тегишли масъуллар ҳамроҳлигида Термиз  туманнинг “Намуна Сурхони” ҳудудидаги  фермер хўжалигида  бўлиб, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ғўза парвариши ҳолатини ўрганиш жарааёнида  йиғилиш  ўтказди.

Маълумки, июль-август ойларида бажариладиган агротехник тадбирларнинг аҳамияти пахта ҳосилдорлигини оширишда ниҳоятда муҳим. Негаки, ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни шу ойдаги меҳнат натижаси билан ўлчанади. Зеро, ғўза агротехникаси талабларга мувофиқ бажарилса, ривожи тезлашиб, кўсакларга кўсак қўшилади, эрта пишиб етилади, ҳосилга барака киради.  Йиғилишда  Ишчи гугуҳлар томонидан олиб борилган ўрганишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.Хусусан, ривождан ортда қолаётган майдонларда агротехник тадбирларни жадаллаштириш, ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш, юқори ҳарорат шароитида тупроқ намлигини сақлашага қаратилган агротехник усулларни самарали қўллаш бўйича аниқ вазифалар берилди.

Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги томонидан эълон қилинган  “Долзарб – 30 кун” тадбирлари доирасида воҳанинг барча  ҳудудларда ҳам экин парваришини агротехник талаблар асосида ташкил этиш, суғориш, озиқлантириш ва зараркунандаларга қарши курашиш ишларини сифатли олиб бориш юзасидан туман ҳокими бошчилигидаги масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.  Зараркунанда ҳашаротлар – кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира хуружидан ҳимоя қилишни кучайтириш, уйғунлашган кураш чораларини кенг қўллаш бўйича атрофлича сўз юритилди. Биологик стимуляторлар билан қўшимча ишлов бериш ғўза ривожи кечки бўлган далаларда ҳам пахтани эрта пишиб етилишига ва ҳосили баракали бўлишига эришиш кераклиги ҳақида таъкидланди.

Вилоят раҳбари дала  ишларини белгиланган муддатларда, сифатли ва илмий ёндашув асосида амалга ошириш, илғор тажрибаларни кенг жорий этиш ҳамда илм-фан ютуқларини ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш юқори ҳосилдорликни таъминлашнинг энг муҳим омилларидан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, тадбир доирасида фермер хўжаликлари ишчи ва сувчиларига тунги суғориш учун  иш хақлари, махсус иш кийимлари ва агротехник тадбирларни амалга ошириш  учун зарур  жиҳоз ва воситалар топширилди. Фермерлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар ҳамда тавсияларни амалиётга татбиқ этиш бўйича фикр алмашдилар.

 

Related Articles

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button